ДУНЁ

“Агар вакцина топилмаса АҚШда ижтимоий масофалашиш 2022 йилгача чўзилади”

Америка Қўшма Штатларида агар вакцина ёки бирор фойдали дори топилмаган тақдирда ижтимоий масофалашиш 2022 йилгача чўзилади, касалхоналарда  интенсив муолажага жой қолмайди, дея хабар беради, олимлар мулоҳазаларига таяниб CNN.

Шу ҳафтада Гарвард жамоат соғлигини сақлаш мактаби тадқиқотчилари Science газетасида ўз ишлари натажиларини чоп этишган. Ундаги маълумотлар Оқ уйнинг пандемия шу йилнинг ёзида тугайди, деган таҳлилига мутлақо зиддир. Гарвардлик олимлар Covid-19 га оид ахборотни тўплаш жараёнида пандемияни аритиш бўйича маълум сценарий тузиш борасида бош қотирганлар. Маърузада келтирилишича, мабодо жонлантириш бўлимлари беморлар сиғими жойини кенгайтирмаса, вакцина ва бошқа муолажа усуллари қўл етмас бўлса, унда ижтимоий масофалашиш чораси 2022 йилга қадар зарур бўлади. Экспертлар жамоаси, чекловлар бекор қилинган ҳамоноқ, вирус аввалги  кучида дарҳол қайталанишини башорат қиладилар. Мутахассислар пандемия ниҳоялангач  SARS Cov-2 устидан қаттиқ назоратни ушлаб туриш лозимлигидан огоҳлантирадилар, чунки 2024 йилда ҳам янги касалланиш тўлқини бошланиши мумкин.

Коронавирус билан оғриган беморларда иммунитет шаклланяптими? Бу жуда ҳам муҳим омил, қайд этади хабарлар сайти. Бу савол жавобсиз қолаётган экан, олдинда турган долзарб масалалардан бири, қарши таъсирга эгаликни аниқлашда, иммунитет даражасини белгилашда   ишонарли тест жиҳозларини зудликда ихтиро қилишдир. Шунингдек, аҳоли ўртасида   кенг кўламли  ва ишончли тест текширувлари олиб борилиши зарур. Бундан ташқари, иммунитетга эга шахсларни сертификат билан таъминлаш борасида зиддиятли саволлар уйғонмоқда. Буни жорий этишни Буюк Британия ҳозирда кўриб чиқмоқда. Бу жамиятни икки гуруҳга ажратади: қарши таъсирга эга  кишилар одатий ҳаёт тарзига қайтадилар, қолганлар эса ёпиқ эшиклар  орқасида қолишлари муқаррар.

Олимларнинг баён этишича, давомли ижтимоий масофалашиш иқтисодий, ижтимоий ва маърифий жиҳатларда салбий асоратларни келтириб чиқариши тайин.

CNNнинг охирида қайд этишича, АҚШда касалланганлар сони тобора ошиб бораётган эса-да, ижтимоий масофалашиш ўзининг фойдали натижасини намойиш этиб бўлди. Барча штатларда уй карантини жорий этилган, фақат зарур ҳолатлардагина ташқарига чиқиш имкони бор.