ИЛМ-ФАН

Энди ахборот технологиялари соҳасидаги қизларга ҳам “Зулфия” берилади

Ахборот технологиялари йўналишида ютуқларга эришган хотин-қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

Президент фармони (ПФ-34-сон, 07.02.2024 й.) билан “Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармонга ўзгартириш киритилди. 

Унга кўра, эндиликда ахборот технологиялари йўналишида алоҳида ютуқларга эришган иқтидорли хотин-қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланади.

Шунингдек, Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳузурида жамоатчилик асосида фаолият кўрсатиши ҳамда унга Бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси раҳбарлик қилиши белгиланди.

Бундан ташқари, мукофотини олиш учун талабгорнинг сўнгги 3 йил мобайнидаги ибратли фаолияти, таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари соҳалари ва жамоатчилик фаолиятидаги алоҳида ютуқларига оид ҳужжатлар тақдим этилиши белгиланди. (Илгари 2 йил эди)

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan