ХАБАРЛАР

АҚШ ёрдамисиз Украинанинг артиллерия снарядлари захиралари бир ой ичида тугайди – “Times”

Агар АҚШ Конгресси Киевга ёрдам пакетини маъқулламаса, Украина Қуролли кучлари артиллерия снарядлари захирасини келгуси ой охиригача тугатади. Бу ҳақда британиялик журналист ва ҳарбий тарихчи Макс Хейстингс “The Times” газетасида ёзади.

“АҚШ Конгрессидаги республикачилар кейинги ҳарбий ёрдамга тўсқинлик қилишни бас қилмас экан, украиналикларнинг артиллерия снарядлари келаси ой охиригача тугайди”, дея қайд этган журналист.

Хейстингсга кўра, Ғарб Киевга қурол-яроғ таъминотини тўхтатиб қўйса, давлатнинг аниқ стратегияси йўқ.

“Бу долзарб ва ҳаётий масала. Украина раҳбарияти бундан кейин нима қилиш кераклигини билмай боши қотди”, деб ёзади Хастингс.

Хейстингснинг қайд этишича, Ғарбий Европанинг аксарият давлатларининг раҳбарияти (Скандинавия ва Болтиқбўйи давлатлари бундан мустасно) Украинадаги можарога чек қўйишни жуда истайди.

Эслатиб ўтамиз, Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Ғарб Киевни қурол билан таъминлашни тўхтатган тақдирда, Украинада “Б” режа йўқлигини айтганди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan