САЛОМАТЛИК Фойдали

Карантин. Узоқ вақтга айнимайдиган маҳсулотлар

Коронавирус пандемияси туфайли миллионлаб киши касалликни бартараф этиш учун уйида қолмоқда. Турмуш буткул ўзгарди, истар-истамас  янги шароитга  мослашиш зарур,ҳатто ҳар доим ҳам дўконларга боришнинг имкони йўқ. Туркиянинг «Sozcu» газетаси уйда узоқ сақлаш мумкин бўлган маҳсулотларнинг рўйхатини келтиради.

Асал. Асал ҳеч қачон айнимайдиган маҳсулот сифатида маълум. Бу сифат унинг хусусиятида мутлақо намлик бўлмагани боисдир. Бироқ намлик аралашса унинг таъми ўзгариши мумкин. Шу билан бирга унинг шакари ажралиб қолиши  бузилганини англатмайди. Шакари қуйилган асални буғли сувда эритиб, уни истеъмол қилишингиз мумкин.

Тухум. Ёрлиғида сақланиш муддати қандай бўлмасин, сотиб олганиздан кейин тухумни уч-беш ҳафта мобайнида ейишингиз мумкин. Қайнатилган тухумларни ҳам бир ҳафта музлатгичда сақласа бўлади.

Кофе. Қадоқланган эрувчан қаҳва қуруқ ва совуқ жойда икки ва 20 йилгача сақланиши мумкин. Музлатгичда майдаланган қаҳва ҳеч қачон бузилмайди.Бироқ унда зинҳор турк қаҳвасини сақламанг. Намлик унинг хусусиятини буткул йўқотади.

Печенье.  Печенье эскира бошласа, таъм ва қисирдоқлигини  йўқотади. Агар унинг муқоваси бузилмаса, сақланиш муддати ўтгач ҳам, бир неча  ҳафта давомида  истеъмол қилиш мумкин. Бошқа тарафдан очилган печеньеларни герметик қутиларда музлатгичда сақласангиз узоқ вақтга янги таъмини асрайди.

Нон. Эскирган нонни у моғорламаган бўлса ейиш мумкин. Ўралган ҳолатда нон хона ҳароратида беш-етти кун оралиғида айнимаслиги мумкин. Бироқ нонда бир увоқ ҳам моғор кўрсангиз, у ҳолда уни емаганингиз маъыул, унинг кўринмас ипчаси нон таркибида барибир учрайди.

Шоколад. Шоколадни унинг таъми бузилмагунча ейиш мумкин. Баъзида шоколад юзасида оқ чизиқлар  кўринади.Бу шоколадда шакар ёки ёғнинг қотишидан юз беради ва бу истеъмолга зарарлимас.Шимгич, енгил чайналадиган конфетлар ва карамеллар бир йил давомида сақланади.

Кетчуп ва хантал. Кетчуп ва хантал соусларини агар очилмаган бўлса, сақлаш муддати ўтгандан кейин ҳам истеъмол қилса бўлади.Қопқоғи бузилмаган кетчуп ярим йил, хантал бир йилга истеъмол этиш хусусиятига эга.

Консервалар. Кўплаб консерваланган маҳсулотлар, албатта, ҳаммаси эмас, муддатидан ўтгандан сўнг ҳам истеъмолга яроқлидир. 1938 йили чоп этилган тадқиқот натижаларига кўра, 1930 йиллардаги консерва ҳолидаги жўхори ва  1860 йилдаги салат қиёми тадқиқот ўтказилган пайтда истеъмол хусусиятини йўқотмай, мазаси сақланган ҳолда бўлган. Бундан кислотаси юқори бўлган помидор ва ананасли консерваларни истисно қилиш даркор.

Сут. Сутни идишида кўрсатилган муддатдан кейин беш-олти кун мобайнида ичиш мумкин, аммо бу давомийлик унинг таркибидаги ёғ миқдорига боғлиқ. Ёғсиз сут етти-ўн кундан кейин ҳам сақланади,Сут айниса, у қуюлиб, шўр таъм бера бошлайди.

Пишлоқ. Айнан қаттиқ пишлоқлар яроқлилик муддати ўтгандан сўнг таъмини сақлай олади.Унинг бузилмаганини билиш учун қадоғига эмас, унинг кўриниши ва ҳидига аҳамият бериш лозим.Агар унда моғор учраса ҳам, ўша қисмини кесиб ташлаб, қолган жойини ейиш мумкин,Шунга амин бўлингки, моғор пишлоқнинг ички тарафига ўтиб кетмаган бўлиши керак.

Йогурт. Йогурт очилмаган ҳолда музлатгичда сақланса, муддатидан кейин бир ҳафтагача истеъмол хусусиятига эга.Йогуртли музқаймоқни кўрсатилган муддатдан  бир ойдан кейин ҳам еса бўлади.