ХАБАРЛАР

Нетаньяху ҳар қандай сценарийда Фаластин давлатини яратишни рад этди

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху АҚШ маъмуриятига ҳар қандай шаклда Фаластин давлати ташкил этилишига қарши эканини етказди. Бу ҳақда у кеча, 18 январь куни Тель-Авивдаги матбуот анжуманида маълум қилди.

“Биз ҲАМАС устидан ҳал қилувчи ғалаба”га эришмагунимизча, Ғазо секторига ҳужумларни давом эттирамиз”, деган Бош вазир.

Нетаньяху халқаро ҳамжамият, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан қабул қилинган икки давлат таклифларини рад этишини такрорлади. Унинг сўзларига кўра, у бу позициясини АҚШ маъмурияти эътиборига ҳавола қилган.

«Келажакдаги ҳар қандай келишувларга кўра Исроилга Иордан дарёсининг ғарбий қисмидаги барча ҳудудда хавфсизлик назорати керак. Бу суверенитет ғоясига зиддир. Хўш, биз нима қила оламиз? Бош вазир дўстларимизга йўқ дейишга қодир бўлиши керак», дейди Нетаньяху.

“The Times of Israel” нашрининг ёзишича, Нетаньяху бундай сиёсат Исроилнинг араб давлатлари билан муносабатларини яхшилашда давом этишига тўсқинлик қилмаслигини таъкидлаган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan