ХАБАРЛАР

Сурхондарё вилояти прокуратураси спорт майдончасида минифутбол, стол тенниси ҳамда шахмат-шашка турлари бўйича “Спортни сев, спорт билан яша” шиори остида “вилоят прокурори кубоги” мусобақаси ташкил этилди. 

Вилоят прокуратураси органлари, департамент ва бюронинг ҳудудий бошқарма (бўлим)ларининг 150 нафарга яқин ходимлари иштирок этган ушбу тадбирда вилоят прокурори Б.Бабаджанов барчага омад тилаб, давлат мадҳиясини жамоавий куйлаш билан мусобақага старт берилди.

Хусусан, спортнинг мини футбол тури бўйича 72 нафар ходим қамровидаги 8 та жамоа ўртасида қизғин ва муросасиз кечган ўйинларда Бойсун, Музработ, Шеробод тумани прокуратуралари ходимларидан таркиб топган жамоа фахрли биринчи ўринни эгаллаб, вилоят прокурори кубогини қўлга киритишган бўлса, вилоят прокуратураси жамоаси 2-ўринга, Денов, Шўрчи тумани прокуратуралари ходимлари жамоаси 3-ўринга муносиб деб топилди.

Шунингдек, спортнинг стол тенниси тури бўйича 18 нафар ходим ўзаро беллашиб, бунда департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходими Ф.Отамуродов фахрли биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Денов тумани прокуратураси ходими Р.Омонов 2-ўринга, вилоят прокуратураси ходими А.Холиёров 3-ўринга муносиб деб топилди.

Бундан ташқари, спортнинг шахмат тури бўйича 20 нафар ходим ўзаро беллашиб, бунда вилоят прокуратураси ходимлари С.Рахмонов фахрли биринчи ўринни, А.Бобомурадов 2-ўринни эгаллаган бўлса, Узун тумани прокуратураси ходими Ш.Хусанов 3-ўринга муносиб деб топилди.

Спортнинг шашка тури бўйича мусобқада 22 нафар ходим иштирок этиб, бунда вилоят прокуратураси ходимлари Э.Ортиқов фахрли биринчи ўрин, А.Абдуғаффоров 2-ўрин ва У.Ўролов 3-ўринга муносиб деб топилди.

Мусобақа якунида ғолибларига пул мукофоти, диплом, медаллар тантанали топширилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan