ХАБАРЛАР

Талабалар ўз вақтида етиб келиши учун Бухоро ва Хоразмдан Тошкентга қўшимча автобуслар қўйилмоқда

2023-2024 йил ўқув йили бошланиши муносабати билан талабаларни ўз вақтида етиб боришлари учун бир нечта йўналишларда қўшимча автобус қатновлари йўлга қўйилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Жумладан:

– Урганч-Тошкент

– Хива-Тошкент

– Бухоро-Тошкент

– Тошкент-Ғиждувон

– Тошкент-Қоракўл

– Тошкент-Шофиркон йўналишларда қўшимча автобуслар қўйилади. 

Шунингдек, Вобкент, Жондор ва Олот туманларидан 2023 йилнинг 3 сентябрь кунига қадар қўшимча автобуслар қатнови йўлга қўйилмоқда.

Автобуслар чипталарини Урганч шаҳридаги автовокзалдан, Бухоро шаҳридаги автошох бекатидаги чиптахонадан ёки электрон тарзда харид қилиш мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan