ХАБАРЛАР

Россия Бразилияга Пригожиннинг бизнес-жети ҳалокатини текширишга рухсат бермади

Россия Бразилия ҳаво ҳодисаларини текшириш ва олдини олиш маркази (CENIPA) ва бразилиялик самолёт ишлаб чиқарувчи Embraer компаниясига “Вагнер” асосчиси Евгений Пригожиннинг бизнес-жети ҳалокатини тергов қилишда иштирок этишга рухсат бермади. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

«Улар халқаро даражада тергов ўтказишга мажбур эмас эди, бу фақат тавсия”, деган CENIPA раҳбари Марсело Морено.

Россия CENIPA’ни рад этишини Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти қоидаларига мувофиқ, агар ички рейсда фавқулодда вазият юзага келган бўлса, унга халқаро стандартлар қўлланилмаслиги билан асослаган.

“Reuters” маълумотларига кўра, Пригожиннинг Embraer Legacy 600 бизнес-жет модели яхши хавфсизлик кўрсаткичларига эга бўлган. Сўнгги 20 йил ичида у билан фақат бир марта нохуш ҳодиса рўй берган. Embraer вакилларининг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар санкциялари туфайли Пригожиннинг самолётига хизмат кўрсатиш 2019 йилда тўхтатилган, самолётнинг ўзи 2018 йил октябрида сотиб олинган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan