ХАБАРЛАР

«Мен Путиннинг ҳар қандай буйруғини бажаришга тайёрман». Рамзан Қодиров унинг ўлими яқинлигини башорат қилган сиёсатчиларга жавоб қайтарди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров унинг ўлими яқинлигини башорат қилган сиёсатшуносларга жавоб қайтарди.

«Мен яна бир бор такрорлашдан чарчамайман ва ғурур билан айтаман: мен Россия Олий Бош Қўмондони пиёда аскариман ва ўзимга тегишли эмасман. Мен динга, Ватанга, унинг манфаатларига мансубман. Ва мен Владимир Владимировичнинг ҳар қандай буйруғини бажаришга тайёрман, ҳатто натижаси ўлим бўлса ҳам «, – деди Чеченистон раҳбари.

“Ҳа, президентимизни ҳурмат қилишда мендан ҳам фидойироқ одам борлигини билсам, бирданига ўлиб қолишим мумкин,. Мен ўз ҳаётим учун Владимир Путиндан икки марта қарздорман”, – қўшимча қилди Қодиров.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan