ДУНЁ

Тўрт яшар болакай коронавирусдан ўлган онасининг ёнида қолиб кетган

АҚШда тўрт яшар болакай 16 соат давомида ўлган онасининг ёнида қолиб кетган. Аёл коронавирус билан оғриган. Уларни полициячилар пайқаган.

АҚШдаги Жоржиа штати  полициячилари даҳшатли манзарага маҳаллий шифохона 42 ёшли  маммолог-врачининг уйини кўздан кечириш пайтида гувоҳ бўлишган. Аёл ўлик ҳолатда бўлган. Ундан нарироқда фарзанди ўтирган бўлган. WGXF телеканалининг маълум қилишича, полициячилар топмагунча болакай онасининг ёнидан узоқ вақт жилмаган. Маҳаллий мулозимларнинг айтишича, врач аёл билан мулоқотда бўлган барча ҳамкасблари ва унинг беморлари коронавирусга текширилмоқда.

Соғлиқни сақлаш департаментининг маълум қилишича, ҳудудда 1000га яқин коронавирусни юқтирганлар қайд этилган, улардан 37 нафари вафот этган.

Эслатиб ўтиш жоизки, Хитойнинг Ухан шаҳрида коронавирусга чалинган  биринчи  бемор топилган. У аёл киши бўлиб,у “Хунань” бозорида сотувчилик қилган, айнан шу жойдан касаллик тарқаши бошланган. Аёл ўтган йилнинг 12 декабрида ўрталарида ўзини нохуш ҳис қилган . Илк вирусни юқтириш ҳолати  эса тахминан ноябрь ойи ўрталарида аниқланган.