Uncategorized

Эрон Покистон ҳудудига зарба берди

Эрон Покистондаги “Жайш ал-Адл” жангари гуруҳининг икки қароргоҳига ракета ва учувчисиз самолётлари билан зарба берди. Бу ҳақда “Tasnim” ахборот агентлиги маълум қилди.

Ҳужум Покистоннинг Балужистон вилоятидаги “Жайш ал-Адл”нинг энг йирик қароргоҳларидан бири жойлашган ҳудудга қаратилган.

“Tasnim” хабарига кўра, иккала штаб ҳам вайрон қилинган. Ҳужумнинг бошқа тафсилотлари келтирилмаган.

“Associated Press”нинг маълум қилишича, ҳужум оқибатида икки бола ҳалок бўлган, яна уч нафари яраланган. Покистон бу ҳужумни Теҳрон томонидан асоссиз қоидабузарлик деб атаган.

«Покистон суверенитетини бузиш мутлақо қабул қилиб бўлмайди ва бу жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин», дейди Покистон Ташқи ишлар вазирлиги.

“The Washington Post” қайд этганидек, Жайш ал-Адл сунний жангари гуруҳдир.

Теҳрон “Жайш ал-Адл”ни террорчи ташкилот деб билади. Декабрь ойида гуруҳ Систон ва Балужистондаги полиция бўлимига уюштирилган ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олган ва ўшанда камида 11 полициячи ҳалок бўлган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan