
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йил 1 январь ҳолатига республикамизда фаолият юритаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 14 053 тани ташкил этган.
✅ Шундан, 4 657 таси қўшма корхоналар ва 9 396 таси хорижий корхоналар ҳисобланади.
✅ Хорижий капитал иштирокида энг кўп фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:
— Россия – 3 044 та
— Хитой – 2 337 та
— Туркия – 1 883 та
— Қозоғистон – 1 064 та
— Жанубий Корея – 736 та
— АҚШ – 313 та
— Қирғиз Р. – 279 та
— Тожикистон – 278 та
— Озарбайжон – 237 та
— Германия – 215 та
— Туркманистон – 182 та