ЎЗБЕКИСТОН ХАБАРЛАР

Тошкентда радиобошловчи Максим Берлинов вафот этди

Тошкент шаҳрида радиобошловчи Максим Берлинов вафот этди. Бу ҳақда радиобошловчи Юлия Берлинова хабар берди. 

Маълум қилинишича, эфирга бир неча соат қолганда Максим Берлиновнинг қон босими кўтарилиб кетган. Берлинов тез ёрдам чақиртирилиб, шифохонага олиб борилган, аммо вафот этган. 

Унинг дафн маросими бугун, 16 январь куни соат 13:00 да Боткина қабристонида ўтказилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan