ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Қумқўрғон ва Термизда нафақа тайинлаш учун пора олишди

Қумқўрғон тумани “Ўзбекистон 5-йиллиги” маҳалла фуқаролар йиғини раиси И.Ч. фуқарога 2 ёшга доир нафақа тайинлаб бериш эвазига 500 минг сўм пул маблағларини талаб қилиб, шундан февраль ойида 150 минг сўмни олдиндан олган эди. Қолган 350 минг сўм пулларни эса ўз хизмат хонасида олган вақтда Департаментнинг Қумқўрғон туман бўлими томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотга асосан ўтказилган тезкор тадбирда Термиз шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази ишга жойлаштириш инспектори Н.К. фуқаронинг фарзандини 2-ёшга доир ижтимоий нафақа пулларини чиқариш ва бунинг учун керак бўладиган ҳужжатларини тўғирлаб бериш эвазига 450 минг сўм талаб қилиб, бу маблағни фирибгарлик йўли билан олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан маҳалла раиси ҳамда Бандликка кўмаклашиш маркази инспекторига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.