ЎЗБЕКИСТОН

Келгуси ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

«Ўзгидромет» 8-10 январ кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 9 январда айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8 январда кечаси -0…-5 даража, кундузи +5…+10 даража; 9-10 январда кечаси +0…+5 даража, кундузи +9…+14 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 9 январда айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8 январда кечаси +0…+5 даража, кундузи +7…+12 даража; 9 январда кечаси +0…+5 даража, кундузи +13…+18 даража; 10 январда кечаси +3…+8 даража, кундузи +13…+18 даража бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 8 январда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 9-10 январда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 9 январда айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8 январда кечаси +0…+5 даража, кундузи +7…+12 даража; 9 январда кечаси +0…+5 даража, кундузи +10…+15 даража; 10 январда кечаси +2…+7 даража, кундузи +13…+18 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 9 январда айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8 январда кечаси +2…+7 даража, кундузи +10…+15 даража; 9 январда кечаси +2…+7 даража, кундузи +14…+19 даража; 10 январда кечаси +3…+8 даража, кундузи +14…+19 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 8 январда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 9-10 январда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +0…+5 даража, кундузи 8 январда +7…+12 даража, 9-10 январда +9…+14 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 8 январда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. 9-10 январда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. 8-9 январда Тошкент ва Наманган вилоятлари тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Ҳарорат 8 январда кечаси -4…+1 даража, кундузи +0…+5 даража, 9-10 январда кечаси -2…+3 даража, кундузи +4…+9 даража бўлади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan