СИЁСАТ

Берлин Украинага танк учун снарядлар етказиб берди

Германия ҳукумати Украинага Leopard 2 танклари учун снарядлар ва 10 та Marder жанговар машиналарини етказиб берди. Бу ҳақда Германия Мудофаа вазирлиги сайтида чоп этилган баёнотда маълум қилинди.

Ёрдам пакетидан қуйидаги жиҳозлар ҳам ўрин олган:

  • 115 мм калибрли деярли 10 мингта заряд,
  • 1та Biber кўприк машинаси,
  • ўнлаб юк машиналари,
  • 305 та MK 556 автоматлари,
  • минглаб қишки ҳарбий формалар,
  • шлемлар.

Маълумот учун, 2022 йилнинг февралидан бери Украинага Германиядан кўрсатилган гуманитар, молиявий ва ҳарбий ёрдамнинг умумий ҳажми 25 миллиард евродан ошган. Ўтган йилнинг ноябрь ойида Германия ҳукумати ёрдамни 2024 йилда 4 миллиард евродан 8 миллиард еврогача ошириш ниятида эканини билдирган. Бироқ, ҳукумат фискал муаммолар туфайли бюджет бўйича ҳалигача келишиб олгани йўқ.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan