ЎЗБЕКИСТОН

ЭНДИЛИКДА ОИЛА СУДЬЯЛАРИ ҲАМ ФАОЛИЯТ ЮРИТАДИ

Муҳтарам Президентимиз томонидан 2023 йилнинг 21 декабрь куни “Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-401-сонли қарор қабул қилинди.

Мазкур Қарорга кўра, 2024 йилнинг 1 январидан бошлаб фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судларида оилавий низоларни кўришга ихтисослашган судьялар ташкил этилиши белгиланган.

Жорий йилнинг 1 февраль кунидан тажриба сифатида фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар, Наманган туманлараро ва Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманлараро судларининг 2 (икки) нафардан судьясини оилавий низоларни кўриш бўйича ихтисослаштирган ҳолда ушбу судларда “Оила судьялари” ташкил этилади.

Бундан ташқари, мазкур қарорда Олий суднинг фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг никоҳдан ажралиш учун ариза берган оилаларни яраштириш юзасидан ижобий тажрибасини босқичма-босқич бошқа судларга татбиқ этиш бўйича молиявий асослантирилган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиши ва бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тақдим этиши ҳақида ҳам белгиланган.

Ушбу қарор билан оила судьяларини ташкил этишдан асосий мақсад, шу оилаларда келажакда олимлар, спортчилар, маъданият ва фан арбобларининг тарбияланиши ёки жиноятчи, гиёҳванд ёинки ўғрилар етишиб чиқиши мумкин. Маърифатли оиланинг фарзандлари давлат ва жамиятни ривожлантиради.

Таъкидлаш жоизки, ихтисослашган оила судьялари орқали ёшлардаги ёки уларнинг ота-оналаридаги камчиликлар бартараф этилиб, кейинги ҳаётлари янада чиройли давом этади, деб биламиз. Ихтисослашган оила судьялари ёшларга ёки уларнинг ота-оналарига тушунтиришлар бериш орқали ажримларнинг олдини олишга кўмаклашади.

МАНСУР АБДУРАХМОНОВ, Сурхондарё вилоят суди судьяси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan