ЎЗБЕКИСТОН

“Ҳаммани даволаш имкони бор десак хато бўлади…”

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиолгия назорати давлат инспекцияси бошлиғи Отабеков Нурмат коронавирусни енгиш борасида ўз фикрларини билдирди.

«Ҳозир биз COVID-19га чалинган кимни аҳволи ўта оғир ҳолатда бўлса, биринчи ўринда ўша инсон таҳлилини амалга оширишимиз керак. Шунақа қарор қабул қилиндики, бундан буён аввало таҳлил натижаларига эмас, беморнинг умумий ҳолатига қаралади.

Очиғини айтсам, ҳаммани даволаш имкони бор десак хато бўлади. Бу мураккаб масала. Бугунда тиббиёт тизимидаги 75 минг шифокор, 440 мингга яқин ўрта тиббиёт ходимлари коронавирусга қарши курашишга сафарбар қилинган. Лекин халқ бу ҳаракатни бошида бўлмаса, жараённи асосий иштирокчисига айланмаса, уларни қўлидан ҳеч нарса келмаслиги мумкин. Чунки бирлик тартиб-қоидаларга амал қилинмаса яхши натижаларга эриша олмаймиз.

Айтишим керакки, эпидемиологик жараённи учта бўғини бор: манфаат, юқиш йўли ва юқтириб олувчи шахс. Агар биз қайси бирини «ўйин»дан чиқарсак, касалликни жиловлаш имкониятига эга бўламиз», деди Отабеков.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan