ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Собиқ ҳоким ўринбосари қидирувда

Маълумотларга кўра, айни вақтда қидирувда бўлган Шўрчи тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари, туман инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи, собиқ ҳоким ўринбосари жами 6 та ҳолатда ”Електрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисида”ги сохта баённомалар, ҳужжатларни, шунингдек ер майдонини ажратиб бериш ҳакидаги Халк депутатлари Шўрчи туман Кенгашининг сохта қарори ва рақамсиз сохта қарорларини тақдим этиб фирибгарлик йўли билан жами 100 минг АҚШ доллари ва 79 миллион сўм пул маблағларини қўлга киритган.

Вилоят прокуратураси томонидан 2023 йил 14-феврал куни юқоридаги ҳолатлар юзасидан Шўрчи туман ҳокимининг собиқ ўринбосари, туман инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи М.Ж.Бга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 4-кисми банди ва 209-моддаси 2-кисми банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan