ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Сурхондарёда собиқ туман ҳокимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Давлатов Зиядулла Уракович 2017 йил 11-январдан 2020 йил 3-декабрига қадар Жарқўрғон тумани ҳокими, 2020 йил 3-декабрдан 2023 йил 25-январга қадар Шеробод тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган вақтда ўз мансаб ваколатларидан қасддан фойдаланганлиги аниқланди.

У Давлат кадастрлар палатаси Сурхондарё вилоят бошқармаси Жарқўрғон филиали бошлиғи Ш.М ва бошқалар билан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб, бошқарув тартибига қарши жиноятлар туркумига кирувчи – мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансабга совуққонлик билан қараш ва мансаб сохтакорлиги, ер бериш тартибини бузиш каби ижтимоий хавфлилик даражаси унча оғир бўлмаган жиноятларини қасддан содир қилганликда айбланмоқда.

Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 205-моддаси 2-қисми “а” банди, 209-моддаси 2-қисми “а” банди, 229/4-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари, 207-моддаси 1-қисми, 205-моддаси 2-қисми “а” банди, 205-моддаси 2-қисми “а” банди, 205-моддаси 2-қисми “а” банди, 205-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани хабар қилинди.

Маълумот учун,  Давлатов Зиядулла Уракович 2013 йилдан 2017 йил январь ойига қадар Сурхондарё вилоят ҳокимининг иқтисод йўналиши бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган. 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan