ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Тошкентда судья катта ёрдамчиси пиёдани уриб юборди

Тартибга солинган пиёдалар йўлагидан ўтаётган пиёда ушбу ЙТҲ натижасида воқеа жойида вафот этган.

Тошкент шаҳар ИИб

Жорий йилнинг 30 август куни тахминан соат 01:40 атрофида Мирзо Улуғбек туманидаги Мирзо Улуғбек кўчасида 2000 йилда туғилган Тошкент шаҳар маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси Д.Я. ўзига тегишли бўлган NEXIA-3 автомашинасини бошқариб кетаётиб, тартибга солинган пиёдалар йўлагидан ўтаётган пиёда 1981 йилда туғилган А.П.ни уриб юборган. Ушбу ЙТҲ натижасида пиёда ҳодиса жойида вафот этган. Бу ҳақда Олий суд Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan