ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Бухорода “Ўзэнергоинспекция” мансабдори 50 минг доллар пора билан ушланди

“Ўзэнергоинспекция” Бухоро вилояти бошқармаси мансабдор шахси 50 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.

Кеча, 28 декабрь куни “Ўзэнергоинспекция” Бухоро вилояти бошқармаси мансабдор шахси С.А. “I.G.A.S. ” МЧЖга қарашли АЁҚШда ўтказилган текшириш якуни бўйича мазкур шохобча фаолиятини тиклаб бериш, “B.A.Y.Q.” МЧЖга қарашли АЁҚШга фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш, 2024 йилда назорат органлари томонидан текшириш эълон қилинганда, унга олдиндан хабар бериш эвазига 100 000 АҚШ доллари пора талаб қилган. У Бухоро шаҳар туғруқ комплекси ёнида кимёвий ишлов берилган 50 000 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат бўйича С.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибида ушланган.

Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича Бухоро вилояти прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Ҳурматли тадбиркорлар! Агарда фаолиятингиз давомида назорат қилувчи органлар томонидан пора талаб қилиш ҳолатлари аниқланган ҳолларда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишингиз сўралади”, дейилади хабарда.

Шунингдек, Бош прокуратура пора бериш, яъни давлат органи мансабдор шахсига мазкур мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни бажариши ёки бажармаслиги эвазига бевосита ёки воситачи орқали моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш ҳам жиноят ҳисобланишини эслатиб ўтган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan