ХАБАРЛАР

Фаластиндаги уруш ортидан Покистонда Янги йилни нишонлаш тақиқланди

Покистон муваққат бош вазири Анвар ул-Ҳақ Какар Фаластин билан бирдамлик белгиси сифатида мамлакатда барча Янги йил байрамларини нишонлашни тақиқлади. Бу ҳақда “Geo” телеканали хабар берди.

«Мен барча покистонликларни фаластинликлар билан бирдамликка чақираман. Покистон халқи мотамда. Вазиятни инобатга олиб, Покистон ҳукумати Янги йил билан боғлиқ барча тадбирларни тақиқлашга қарор қилди», деган Какар теледаструда.

Маълумот учун, БААнинг Шаржа шаҳри ҳам Фаластин билан бирдамлик сифатида Янги йил байрамини нишонлашни чеклаганди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan