ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Икки кунда 12 мингдан ортиқ хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг табиий газдан ноқонуний фойдаланилган

Жорий йил 21-22 декабр кунлари Ишчи гуруҳлар томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида ҳудудларда 3 та ҳолатда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида (АГТКШ) 7,3 млрд сўмлик бўлган 7,3 млн куб метр ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Жумладан:

  • Қашқадарё вилояти, Ғузор туманида жойлашган “ГАЗХИЗМАТТАЪМИНОТ” корхонаси томонидан газ ҳисоблаш ускунаснинг ўлчов тармоғига ташқи таъсир кўрсатган ҳолда 2,9 млрд сўмлик;
  • Ғузор туманида жойлашган “ТАЗИБ” МЧЖ томонидан газ ҳисоблаш ускунасига ва ўрнатилган муҳрларга ташқи таъсир кўрсатилган ҳолда 3,5 млрд сўмлик;
  • Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт туманида жойлашган “ЭНЕРГО МАШТРАНС ИМПЕХ” МЧЖ томонидан ўзбошимчалик билан газ тармоғи кириш зулфинига ўрнатилган бир маротабалик тамғани бузган ҳолда 921 млн сўмлик табиий газ ноқонуний фойдаланилганлиги маълум бўлди.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan