ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Шўрчи тумани собиқ ҳокими айбдор деб топилди

2023 йил сентябрь ойининг 4 куни, жиноят ишлари бўйича Олтинсой туман суди судланувчилар Худойберганов Бахтиёр Хаитович, Урозов Хусниддин Ҳазратқулович ва Айтуғанов Эшқурбон Чориевичга жиноят иши кўриб чиқилди.

Суд жараёнида Худойберганов Бахтиёр Хаитович Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 229/4-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари, 167-моддаси 2-қисми “а, в, г” бандлари, 209-моддаси 2-қисми “а” банди, 184/1-моддаси 2-қисмидаги жиноятни қасддан содир этганликда айбдор деб топилди.

Худойберганов Бахтиёр Хаитовичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59, 61-моддаси тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 2 йил муддатга давлат иштирокидаги корхона, муассаса ва ташкилотларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 4 (тўрт) йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Маълумот учун, Худойберганов Бахтиёр Хаитович, 2019 йил 20 сентябрь кунидан 2022 йил 25 январь кунига қадар Шўрчи туман ҳокими лавозимида ишлаган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan