ЖАМИЯТ

Сув келтирган савоб

Сурхондарё вилоятида бугунги кунда жами 2,53 млн. нафар аҳоли истиқомат қилади. Шундан 1,38 млн. нафари ёки  фоизда айтадиган бўлсак 54,5% марказлашган ичимлик суви билан таъминланган. Қолган 34,4% аҳоли алтернатив ичимлик сув манбааларидан фойдаланади.

Ачинарлиси 11,1% марказлардан узоқ ҳудудларда жойлашган аҳоли пунктларида яшовчи аҳолига ичимлик суви махсус транспорт воситалари орқали етказиб берилади. Бундай ҳолатларни янада камайтириш ва аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида вилоятда талайгина ишлар бажарилаётганлиги эса қувонтиради бизни.

Айтиш керакки вилоят аҳолисига 68 таси сув олиш, 71 та сув тўплаш ва тарқатиш сув иншоотлари, 1114 дона сув олиш қудуқлари, 6,787 минг км узунликдаги ичимлик сув қувурлари ва тармоқлари орқали ичимлик суви етказиб берилмоқда.

Шу билан бирга Президентимизнинг қарорлари ҳамда вилоятимизга ташрифлари давомида берган топшириқлари асосида аҳолининг ичимлик ва оқава сув тизимини  яхшилаш борасида тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Мисол сифатида айтадиган бўлсак, “Сариосиё тумани Шарғун шаҳрида оқова сув тармоғи қурилиши ва реконструкцияси” объекти доирасида 20,0 млрд. сўм маблағлар ажратилиб, ушбу маблағлар ҳисобидан 1 минг м3/суткасига бўлган оқава сув тозалаш иншооти ва 13,5 км узунликдаги тармоқлар қуриш ишларини амалга ошириш натижасида 6,6 минг аҳолининг оқова сув хизматлари билан қамраб олиш ишлари амалга оширилмоқда.

Музработ туманида эса “Обод марказ” дастурига асосан 4 та маҳалла аҳолисининг тоза ичимлик ва оқава сув таъминотига бўлган эҳтиёжини яхшилаш мақсадида 24,4 млрд. сўм маблағлар ажратилиб, бунинг натижасида 27,5 км ичимлик, 8,2 км оқава сув тармоқлари ҳамда қуввати 400 м3/сутка бўлган оқава сув тозалаш иншооти қуриш ишлари амалга оширилмоқда. Пировард натижада 11 минг нафар аҳолининг оқава сувга бўлган эҳтиёжи қондирилади.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилда вилоят аҳолисини ичимлик сув таъминоти ва оқава сув хизматини янада яхшилаш мақсадида “Сув таъминоти ва оқава сув тизимларини ривожлантириш” жамғармаси маблағлари ҳисобидан вилоятимиздаги 44 та аҳоли пунктларини, жумладан, “Обод марказ”, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурига киритилган маҳаллаларни ҳамда наъмунавий лойиҳалар асосида қуриладиган уй-жой массивларини ичимлик суви ва оқава сув хизматини яхшилаш объектларига 102,21 млрд. сўм маблағлар ажратилиши режалаштирган.

Қувонарлиси, ушбу ажратилган маблағлар Инвестиция дастури асосида 83,062 млрд. сўм, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари асосида 12,773 млрд. сўм, “Обод марказ” дастурлари асосида 2,375 млрд. сўм ҳамда намунавий лойиҳалар асосида қуриладиган уй-жой массивларини ичимлик суви ва оқава хизмати билан таъминлаш учун 4,0 млрд. сўм ажратилиши белгиланган.

Мазкур объектлар доирасида 472,0 км, шундан 409,7 км ичимлик ва 62,3 км ва оқова сув тармоқлари қурилиш ҳамда реконструкция ишларини амалга оширилиши кўзда тутилган. Ушбу ишлар самараси ўлароқ вилоят аҳолисининг ичимлик суви таъминоти даражаси 56,7% дан 61,6% га ошиши кутилмоқда. Албатта, амалга оширилаётган ислоҳотлар аҳолининг турмуш даражасини янада яхшилашдир.

Алипаша Ахмедов – Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ахборот хизмати раҳбари