ЎЗБЕКИСТОН

Декабрь ойи ўртасида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин кўтарилади

Синоптиклар ҳафта охирига келиб ҳаво ҳарорати кўтарилишини маълум қилди.

Ўзгидромет прогнозларига кўра, 15-16 декабрь кунлари шимолда ҳаво ҳарорати нол даражагача, Бухоро ва Навоийда +7 даражагача, водийда +5 даражагача, 15 декабрь куни жануб вилоятлари, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида +10 даражагача етиши маълум қилинмоқда.

16 декабрь куни Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ҳамда Жиззах вилоятларида тунда +3…-2 даража ҳарорат бўлиши эълон қилинмоқда. Бу сезиларли илиқлик дегани.

Ўзбекистонга 14 декабрдан бошлаб, жануби-ғарбдан илиқ ҳаво оқими таъсири ҳамда кундуз кунлари ноль даражадан юқори илиқлик таъсир этади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan