ХАБАРЛАР

Исроил ва ҲАМАС бир-бирини сулҳни бузишда айблади

Исроил мудофаа кучлари Ғазо сектори шимолида ҲАМАС томонидан ўт очилиши оқибатида бир неча аскар енгил яраланганини маълум қилди. Бу ҳақда ЦАХАЛ баёнотида сўз боради

Билдирилишича, 28 ноябрь куни, тушдан кейин бир соат ичида, Ғазо сектори шимолидаги иккита жойда, Исроил қўшинлари яқинида учта портловчи қурилма ишга тушган. Исроил армияси маълумотларига кўра, воқеалардан бирида ҲАМАС кучлари Исроил аскарларига қарата ўт очган ва исроилликлар бунга жавоб қайтарган. 

“Икки ҳолатда ҳам ЦАХАЛ кучлари келишилган сулҳ чегаралари доирасида эди”, дейилади ҳисоботда.

Ўз навбатида, ҲАМАС Исроилни Ғазода ўт очишни тўхтатиш келишувини “қўпол равишда бузаётганликда” айблади.  

Уларнинг айтишича, Исроилнинг ҳаракатлари ҲАМАС кучларининг жавоб чораларига сабаб бўлган. ҲАМАС вакиллари тафсилотларни келтирмаган. Улар «сулҳга содиқ» эканини қўшимча қилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan