Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиалида Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан “Ош танлови” ўтказилди.
Минг йиллик тарихга эга маънавий-маданий қадриятларимизни ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш, миллий таом – палов тайёрлашнинг хилма-хил усуллари ва технологияларини намойиш этиш, жамиятимизда ҳукм сураётган аҳиллик, бирдамликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшиш, филиал талабаларини бир дастурхон атрофида жамлаб, уларнинг бир-бирларини яхшироқ билиши, ўзбекона меҳмондўстлик анъаналарини намоён этиши мақсадида ташкил этилган ош сайлида барча гуруҳлар фаол иштирок этишди.
Ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилоят кенгаши раиси Ш.Олимов, Термиз шаҳар кенгаши раиси Ж.Салоҳиддинов, филиал директори Б.Тураев гуруҳлар тайёрлаган ошларнинг мазаси татиб кўриб, талабаларга омад тилашди ва ҳакамларга ўз тавсияларини беришди.