СИЁСАТ

Ғазодан Қирғизистон фуқаролари ҳам эвакуация қилинди

Қирғизистоннинг икки нафар фуқароси Ғазо секторидан эвакуация қилинди. Бу ҳақда Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

“Қирғизистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ишлар доирасида, шунингдек, Фаластиндаги беқарор вазият муносабати билан Қирғизистон Республикасининг Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги элчихонаси ва Россия Федерациясининг Қоҳирадаги дипломатик ваколатхонасининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида 24 ноябрь куни икки нафар Қирғизистон фуқароси Ғазо секторидан Миср орқали эвакуация қилинди”, дейи;ади ТИВ баёнотида..

Расмий Бишкек Россия томонига Қирғизистон Республикаси фуқароларини Ғазо секторидан муваффақиятли эвакуация қилишда кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдирган.

“Ғазо сектори ҳудудини тарк этмоқчи бўлган Қирғизистон фуқароларини эвакуация қилиш бўйича ишлар давом этади”, дейилади хабарда.

Лекин вазирлик у ерда қанча Қирғизистон фуқароси борлигига аниқлик киритилмаган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan