ЎЗБЕКИСТОН

Миллий гвардия ходимларига металл таёқ ишлатишга рухсат берилмоқда

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 18 ноябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида” ЎРҚ-647-сонли қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Унга кўра, эндиликда Миллий гвардия ходимлари оддий таёқлар билан бирга махсус таёқларни ҳам ишлатиши мумкин.

Унга кўра, амалдаги қонуннинг 5 та моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Хусусан, 3-модданинг иккинчи қисмида келтирилган Миллий гвардиянинг асосий вазифалари таҳрирланди, 6-модда тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан тўлдирилди, 15-модданинг тўртинчи қисмидаги “қонун” сўзи “қонунчилик” сўзи билан алмаштирилди, 26-модда биринчи қисмининг йигирма биринчи ва йигирма иккинчи хатбошилари чиқариб ташланди. 

Шунингдек, 30-модданинг иккинчи қисми “а” кичик бандидаги ва бешинчи қисмидаги “резина” сўзи “резина ва махсус” сўзлари билан алмаштирилди. Шунга асосан энди Миллий гвардия ходимлари нафақат резина таёқлардан, баки махсус таёқлардан ҳам фойдаланиши мумкин. 

Бу турдаги махсус таёқлар йиғиб олиб юриш имкониятининг мавжудлиги ҳамда металлдан ясалгани билан ажралиб туради. Тартиббузарларни ушлаб, олиб кетиш ва зарур бўлганда машина ойналарини синдириш учун ишлатилади. 

Маълумот учун, ушбу қонун лойиҳаси 20 ноябрда порталга муҳокама учун жойлаштирилган бўлиб, 5 декабрдан бошлаб расман кучга киради. 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan