ЎЗБЕКИСТОН

Ўзгидромет сел-сув тошқини хавфидан огоҳлантирди

Жорий йилнинг 21-23 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди.

21 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида, 22 ноябрда республиканинг катта қисмида, 23 ноябрда Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғади.

22 ноябрда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида, 23 ноябрда Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади.

22 noyabr kuniga yog‘ingarchilik miqdori taqsimlanishi xaritasi

22 noyabr kuniga yog‘ingarchilik miqdori taqsimlanishi xaritasi

22-23 ноябрда республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, 22-25 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.

Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 10-15 даражагача, кечалари 3-6 даражагача пасаяди, шимолда -1/-3 даража совуқ бўлиши мумкин.

22-23 ноябрда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиш эҳтимоли мавжуд.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan