ЎЗБЕКИСТОН

Расман! Талабаларга стипендия тўлашнинг янги тартиби жорий қилинди

«Ҳуқуқий ахборот» канали янги стипендия тизими ҳақида қисқагина маълумот бериб ўтди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, ОТМларда давлат гранти асосида таълим олаётган “аъло» (5) ҳамда “яхши” (4) ўзлаштириш кўрсаткичларига эга бўлган талабаларга тажриба-синов тариқасида 2019 йил 1 сентябрдан 2020 йил 1 февралга қадар ҳақиқатда тўланган ҳамда амалда тўланиши лозим бўлган миқдорлар орасидаги тафовут тизимида ОТМлари бўлган вазирликлар ва идораларга 2020 йил учун ажратилган Давлат бюджети маблағлари доирасида қопланади.

Унга кўра, 2020 йил 1 февралдан:

  • давлат гранти, шунингдек, стипендияли тўлов-контаркт асосида ўқитишнинг ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолдаги шакли бўйича таълим олаётган талабалар қатъий белгиланган стипендия (428 минг сўм) билан таъминланади (2019/2020 ўқув йилида давлат гранти асосида таълим олаётган битирувчи курс талабалари бундан мустасно);

Демак, эски коэффицент тизими бутунлай бекор бўлди.

  • семестр якуни бўйича фанлардан фақат аълога ўзлаштирган (86 балл ва ундан юқори) талабаларнинг стипендиялари базавий стипендияга нисбатан 20 фоизга (513 минг сўм) оширилади;

Демак, 5 баҳога ўқиганлар қолганлардан 20% кўпроқ стипендия олади.

  • семестр якуни бўйича фанлардан 30 фоиз ва ундан ортиқ қисми қониқарли бўлган (рейтинг кўрсаткичи – 71 баллдан кам) давлат гранти асосида таҳсил олаётган талабаларга кейинги семестрда стипендия тўланмайди (2019/2020 ўқув йилида давлат гранти асосида таълим олаётган битирувчи курс талабалари бундан мустасно).

Демак, 30%дан кўпроқ фанини 3 баҳога ёпган бюджетдаги талабаларга стипендия тўланмайди.