ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицейга қабул қилиш учун танловлар бошланишини эълон қилади

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Сурхондарё академик лицейга Сурхондарё вилоятининг умумтаълим муассасаларининг 9-синфини тамомлаётган номзодлар қабул қилинади.

Танловларда иштирок этиш истагини билдирган номзодлардан 2020 йилнинг 01 февраль кунидан 15 апрель кунига қадар, Термиз шаҳар Баркамол авлод кўчаси 46-уйда жойлашган Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Кадрлар бошқармасига мурожаат этишлари мумкин деб хабар бермоқда Сурхондарё вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси.