СПОРТ

Ўзбекистон ЖЧ-2026 саралашини ишончли ғалаба билан бошлади

ЖЧ-2026 саралаши доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистонга қарши баҳс олиб борди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Биринчи бўлим якунида Туркманистон терма жамоасининг 4-рақамли футболчиси Мейлис Дурдиев дарвозамизнинг яқин бурчагини аниқ нишонга олиб ҳисобни очди.

Иккинчи бўлимда вакилларимз кетма-кет ҳужум уюштирди. 57-дақиқада термамиз сардори Элдор Шомуродовнинг узатмасидан сўнг Отабек Шукуров ўйинда мувозанатни тиклаган бўлса, 77-дақиқада Шукуров дублни расмийлаштирди. Бу голга ҳам Шомуродов ассистентлик қилди. Учрашув сўнгида Шукуровнинг супер пасидан кейин Шомуродов ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилди – 1:3.

Шу тариқа, Катанец шогирдлари сафарда ишончли ғалаба қозонди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan