ХАБАРЛАР

Дивалидан сўнг Ҳиндистон пойтахтини заҳарли тутун қоплади

Кеча, 13 ноябрь куни Ҳиндистон пойтахтини қалин, заҳарли тутун қоплади. Икки ҳафтадан бери Нью-Деҳлидаги ҳаво ифлосланиш даражаси “жуда юқори” деб баҳоланмоқда. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.

12 ноябрь куни бу ерда ҳиндуизмдаги асосий ва энг машҳур байрамлардан бири бўлган Дивали нишонланганидан кейин вазият анча ёмонлашган.

Анъанага кўра, аҳоли минглаб шам ва лампалар ёққан. Тун бўйи пиротехника ва петардалар овози янграган. Оқибатда эрталаб шаҳар осмонини қалин тутун булути қоплаган.

Айтилишича, ҳаводаги майда ифлослантирувчи моддалар концентрацияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан белгиланган меъёрдан йигирма баравар юқори. Фуқаролар ҳимоя ниқобларини кийишга мажбур, улар йўтал ва кўз ачишишидан шикоят қилмоқда.

Расмийлар мактабларни ёпиш ва йўл ҳаракати чекланишини буюрган. Ифлосланишга қарши курашиш учун махсус тутунга қарши қуроллар қўлланилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan