СИЁСАТ

Тожикистоннинг Хоруғ шаҳридаги Афғонистон консуллиги Толибон назоратига ўтди — Толибон вакили

Афғонистон Бош консуллиги расмий равишда Хоруғ шаҳрида (Тожикистон) фаолият юритади ва Толибон ҳукумати ташқи ишлар вазирлигининг бевосита назорати остида. Бу ҳақда консуллик вакили Накибулло Деҳқонзода маълум қилди. Унинг баёноти акс этган видео Х тармоғида (собиқ Твиттер) эълон қилинган.

Зоҳир Агбар 7 ноябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Хоруғдаги Бош консуллик ходимлари ўз фаолиятини Душанбеда давом эттиришини маълум қилди.

“Бизнинг Хоруғдаги консуллик идорамиз ҳеч қандай тарзда Толибон қўлида эмас. Иқтисодий имкониятлар йўқлиги сабабли уни вақтинча ёпиб қўйдик, ҳамкасбларимиз бу ерда (Тожикистондаги Афғонистон элчихонаси офисида) ишлашда давом этмоқда”, — деди у.

Бироқ Накибулло Деҳқонзода Зоҳир Агбарни Афғонистоннинг собиқ элчиси деб атаган ва бу баёнот “масъулиятсиз ва нотўғри” эканини айтган.

Унинг қўшимча қилишича, “Афғонистоннинг Тожикистоннинг Хоруғ шаҳридаги Бош консуллиги мустақил ваколатхона бўлиб, бевосита Афғонистон Ислом Амирлиги Ташқи ишлар вазирлиги (Толибон ўз ҳукуматини исломий деб атайди) кўмаги ва раҳбарлигида фаолият юритади.

Толибон ҳукумати вакили видеода консуллик ўз қонуний ваколатлари доирасида иш олиб боришини ва консуллик хизматларини кўрсатишини айтади.

Шу билан бирга, Толибон вакили Тожикистон раҳбариятига “чегара алоқалари тиклангани, Бадахшон вилоятида қўшма чегара бозорлари очилгани, шунингдек, Ҳирот вилоятидаги зилзиладан жабр кўрганларга катта гуманитар ёрдам кўрсатгани учун миннатдорчилик билдирди. ”.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan