СИЁСАТ

Туркияда президентлик сайловининг биринчи босқичининг якуний натижалари эълон қилинди

Туркия Олий сайлов кенгаши мамлакатдаги президентлик сайловларининг биринчи босқичи якуний натижаларини эълон қилди.

Маълумотларга кўра, Ражаб Тоййиб Эрдўғон 49,52 фоиз, Камол Қиличдарўғли 44,88 фоиз, Синан Ўған 5,17 фоиз, Муҳаррам Инже эса 0,43 фоиз овоз олган.

Иккинчи тур 28 май куни бўлиб ўтади.

Биринчи бўлиб чет элда ва божхона назорат пунктларида ТР фуқаролари овоз беришади. Хорижий ваколатхоналарда овоз бериш 20 май куни бошланади ва беш кун ичида якунланади. Божхона пунктларида сайловчилар 28 май куни соат 17:00 га қадар овоз беришлари мумкин.

Номзодлар – мамлакатнинг амалдаги президенти, Адолат ва тараққиёт партияси раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Республика халқ партияси раиси Камол Қиличдорўғли биринчи турда бўлгани каби икки марта телевидение орқали сайловолди ташвиқоти нутқи билан чиқишади.

Сайловолди ташвиқоти 27 май куни соат 18:00 да якунланади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan