СПОРТ

Йилига 500 миллион евро! Месси рад қилиб бўлмас таклиф олди

Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоаси ПСЖ билан шартномаси якунланиб бораётган Лионель Мессини трансфер қилиш фикридан қайтгани йўқ.

Mundo Deportivo нашрининг маълум қилишича, саудияликлар аргентиналик юлдузга ҳар мавсум учун 500 миллион евродан маош тўлашга ваъда бермоқда.

Аввалроқ, Месси “Ал-Ҳилол”нинг 400 миллион евролик маош кўрсатилган таклифини қабул қилмаган эди.

Леонинг ўзи фаолиятини қаерда давом эттириш бўйича бир қарорга келгани йўқ. Аслида у Каталонияга қайтмоқчи. “Барселона” ҳали бу трансферга молиявий ечим топганича йўқ.

Саудия Арабистонига кўчиб ўтишга Мессининг рафиқаси Антонелла йўл қўймаяпти. У фарзандларининг Европада яшаши ва таълим олишини истаяпти.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan