ЖАМИЯТ

Термиз туманида гугурт чўпи ишлаб чиқарилади

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Жанубий Корея ва Покистонда фаолият олиб бораётган “ARR Industry” компанияси вакиллари ўртасида умумий қиймати 1,5 миллион АҚШ долларига тенг бўлган иккита истиқболли лойиҳани амалга ошириш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди, дея хабар берди Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

«Ушбу ҳужжат мазкур хорижий компания билан ҳамкорликда Термиз туманида 2020 йилда фойдаланишга топшириладиган гугурт чўпи ишлаб чиқариш корхонасини қуриш ҳамда Узун туманида 2,5 минг гектар майдонда каврак етиштириш ва уни экспорт қилиш ишларини амалга оширишга асос бўлади», дейилади хабарда.