2020 йил феврал-декабр ойларида туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда инновацион ёндашув мақсадида «Беш ташаббус амалда» мавзусида ҳудудий семинарлар ўтказиш мақсадида “Китобхонлик-буюк келажак кафолати” мавзусида ўқувчи ёшлар ўртасида китобхонлик кўрик-танлови ўтказилди.

Дастлаб туманимизнинг «Катта ҳаёт» ва «Дўстлик» маҳаллаларида истиқомат қилувчи ота-оналар ташаббуси билан «Фарзандимга китоб совға қиламан» акцияси ўтказилди. Акция давомида туманимиз тадбиркорлари томонидан арзон китоблар ярмаркаси савдоси мактабда ташкил қилиниб, ўқувчи-ёшлар мутоласи учун мактаб кутубхонасига ва ота-оналар фарзандлари учун 550 дан ортиқ китоблар харид қилдилар.

Тадбирнинг кейинги қисмида мактабнинг «Қизғалдоқ» рақс жамоаси ва «Ёш китобхон» тўгарак аъзолари томонидан «Китоб-бизнинг дўстимиз» мавзусида мактаб фаоллар залида саҳналаштирилган баддиий чиқишлар намойиши ўтказилди.



Шундан сўнг таълим муассасаларидан ташриф буюрган 10-11 синф ўқувчилари ўртасида «Мен севган адабий қаҳрамон» мавзусида ижодий (иншо ва расмлар) ишлар танлови ўтказилди.


Ушбу кўрик-танловда тумандаги таълим муассасаларида таҳсил олаётган 150 нафардан иқтидорли ўқувчи-ёшлар иштирок этишдилар. “Китобхонлик-буюк келажак кафолати” мавзусида ўтказилган танлов ғолибларига туман ҳокимлиги ва халқ таълими бўлимининг диплом ва бадиий адабиётлари жамланмаси ғолиб ўқувчиларга тақдим этилди.
