ХАБАРЛАР

Кўп қаватли уйларда шароитларни яхшилаш доимий назоратда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
12.06.2020 йилдаги “2021-2027 йилларда республикадаги кўп квартирали уйларнинг лифт ускуналарини таъмирлаш ва янгилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 376-сон қарори ва соҳага доир бошқа қонунчилик ҳужжатлари ижроси прокуратура органлари томонидан ўрганиб борилмоқда.

Сурхондарё вилоятида 70 та кўп қаватли уйларда жами 170 та лифт ускуналари ўрнатилган бўлиб, шундан 128 таси Термиз шаҳрида, 38 таси Денов ва 4 таси Сариосиё туманларида жойлашган.

Ўтказилган ўрганишлар натижасида, кўп қаватли уйлардаги  яъни Сариосиёда 4 та, Деновда 12 та ҳамда Термиз шаҳрида 45 та лифт ускуналарини бошқарув сервис компаниясига бириктириш бўйича ҳудудий Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари томонидан компания раҳбарларига тегишли тавсиялар берилди.

Бундан ташқари, Термиз шаҳри Фаравон массивидаги 8, 11, 13, 14, 23, 25, 26, 29-уйлар, И.Каримов кўчасидаги 201-уй, Ибн Сино кўчасидаги 41-уй ҳамда Денов тумани Ш.Рашидов кўчасидаги 5-уйларга ўрнатилган жами 12 та лифт ускунасининг ёритиш тизими ва бошқарув аппарати носоз ҳолатдалиги аниқланилиб, бартараф этиш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Термиз шаҳридаги 7 та лифт ускунаси эшигининг хавфсизлик қурилмаси ва эшиклар орасидаги тирқишларнинг ва лифтнинг тўхташ аниқлиги меъёридалиги ҳолати носоз ҳолатда бўлиб, “Help service” ва “Темир Термиз сервис” МЧЖ бошқарув сервис компаниялари масъуллари томонидан носозлик бартараф этилиши таъминланди.

Вилоят прокуратураси органлари томонидан мазкур соҳа алоҳида назоратга олиниб, келгусида қонун бузилиши ҳолатларини олдини олиш бўйича таъсирчан назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Б.Пайзибаев, Бош прокуратура бошқарма прокурори

А.Ашуров, Вилоят прокуратураси бўлим катта прокурори

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan