ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Фарғонада мактаб ўқувчиси 5 ёшли қўшнисини отиб қўйди

Фарғона вилояти Қўштепа туманида мактаб ўқувчиси 5 ёшли қўшнисини отиб қўйди. ҳолат Қўштепа туманидаги “Карнайчи” маҳалла фуқаролар йиғинида содир бўлган. Бу ҳақда Бу кун дастурида хабар берилди.

Маълум қилинишича, ўша куни Абдуллоҳ исмли 5 ёшли бола уйи яқинидаги чорвачилик хўжалигида ишлайдиган отасини овқатланишга чақириш учун борган. Шу атрофда пневматик қуролни ўйнаб юрган гумонланувчи (7 ёки 8-синф ўқувчиси) тўппончани ўқланмаган деб ўйлаб қўшни болани отиб қўйган. 

Шифокорларнинг хабарига кўра, операция жараёни 5 соат давом этган.

“Пневматик қуролнинг ўқи чап ўпкадан ўтиб, юракнинг чап қоринчасига кириб қолган. Юракни тўлиқ тўхтатган ҳолда, ўқни олиб ташладик. Ҳозирда боланинг аҳволи яхши”, дейди Абдуллоҳни операция қилган шифокор.

Вилоят Ички ишлар бошқармасининг маълум қилишича, ушбу ҳолат Қўштепа тумани ИИБ томонидан тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ҳозирда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan