ХАБАРЛАР

Финляндияда парранда гриппи аниқланган фермалардаги барча ҳайвонлар ўлдирилмоқда

Август ойи бошида Финляндия ҳукумати ҳайвонлар орасида парранда гриппи ҳолатлари аниқланган фермалардаги 135 минг ҳайвонни эвтанизация қилиш, яъни ўлдиришга қарор қилган эди.

Улар орасида 50 минг норка, 79 минг тулки ва 6 минг енот бор эди.


Эндиликда вирус ташувчиси бўлган яна 115 минг ҳайвонни эвтанизация қилиш режалаштирилмоқда.
Умуман олганда, бугунги кунга қадар мамлакатда 26 та фермер хўжалигидаги ҳайвонларда парранда гриппи билан касалланиш ҳолатлари қайд этилган, уларнинг 11 тасидаги барча ҳайвонлар нобуд бўлган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan