СИЁСАТ ХАБАРЛАР

Ливан мудофаа вазирининг кортежига ўқ узилган

Euronews’нинг хабар беришича, Ливан мудофаа вазири Морис Салим ўтирган машинага ўқ узилган ва ўқларнинг иккитаси машина ойнасига теккан.


Вазирнинг ижтимоий тармоқларда ёзишича, дераза қалқони шикастланган, бироқ ўқ ўтмай қолган. Ливан Ички ишлар вазирлиги раҳбари Бассам Мавлавийнинг айтишича, хавфсизлик хизматлари воқеа сабабларини ўрганяпти.

Ҳодиса пайтида воқеа жойи яқинида «Ҳизбуллоҳ» шаҳид гуруҳи аъзосининг дафн маросими утаётган бўлган. У бир кун олдин Каҳалида ўлдирилган эди. Маросим иштирокчилари анъанага кўра ҳавога ўқ узган. Адашган ўқлар ҳудуддаги бир қанча дўконларнинг ойналарини шикастлаган.

Шунингдек, расмийлар мазкур воқеани қуролли ҳужум экани тўғрисидаги хабарларни рад этмаган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan