TA'LIM ЎЗБЕКИСТОН

Мактабларда 1-синфдан компьютер саводхонлиги дарслари жорий этилади

Ўзбекистон мактабларида 1-синфдан компьютер саводхонлиги дарслари жорий этилади. Бу ҳақда Президент фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида келтирилган.

Қарор билан “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш йўналиши бўйича 2023 йилга мўлжалланган амалий тадбирлар режаси тасдиқланган.

Унда қуйидагилар назарда тутилади:

  • мактабларда 1-синфдан компьютер саводхонлиги дарсларини жорий этиш; 
  • 5 минг нафаргача профессор-ўқитувчиларни тажриба алмашиш учун, 200 нафаргача ёш олимларни илмий даража олиш учун танлов асосида хорижий илмий ташкилотларга юбориш;
  • Бухоро шаҳрида Жадидлар музейини ташкил қилиш.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan