TA'LIM

ТИСУ таълим йўналишларини битириб қайси соҳаларда фаолият юритиш мумкинлиги ҳақида биласизми?

60112500 – Мактаб менежменти таълим йўналиши бўйича бакалаврлар касбий фаолиятининг объектлари:

Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим, профессионал таълим ва мактабдан ташқари таълим тизими муассасалари;

Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим, профессионал таълим ва мактабдан ташқари таълимлари муассасаларида бошқарув самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш ва педагогик жараёнлар;

Бошқарувда вазиятли ва тизимли ёндошув тамойилларини татбиқ этиш, давлат ва маҳаллий бошқарув қарорларини амалга ошириш жараёнлари;

Таълим муассасаларида замонавий бошқарув тизимини ташкил этиш, ташкилий тузилмаларни оптималлаштириш, бошқарув самарадорлигини ошириш, таълим сифатини назорат қилиш, халқаро баҳолаш дастурлари ва меҳнатни рағбатлантириш жараёнлари.

Мазкур Малака талаблари «Олий таълим давлат таълим стандарти».
Асосий қоидалар «Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари
классификатори»,Ўзбекистон Республикаси Миллий малака рамкасига мувофиқ ишлаб чиқилган ва расмий меъёрий-услубий ҳужжат ҳисобланади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan