
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида бир талабага тўғри келадиган контракт 15 фоизга оширилди. Кузатув кенгашининг ушбу қарори ҳақида университет матбуот хизмати хабар берди.
Янгиланган контракт суммалари:
Бакалавриат:
- 1-2-босқич талабалари учун стипендиясиз контракт суммаси – 33 млн 750 минг сўм, стипендияли контракт — 40 млн 586 минг сўм
- 3-4-босқич талабалари учун эса стипендиясиз контракт —27 млн 301 минг сўм, стипендияли контракт — 34 млн 137 минг сўм этиб белгиланган.
Ўзбекистонда доимий яшаш ҳужжатига эга, университетнинг бакалавриатида таҳсил оладиган хорижий талабалар 38 миллион 400 минг сўм, виза билан келган хорижий талабалар 44 миллион 800 минг сўм тўлайди.
Магистратура талабалари учун контракт суммаси — 34 млн 560 минг сўм, ҳар ой стипендия олмоқчи бўлганлар учун — 41 млн 396 минг сўм этиб белгиланди.

Хабарга кўра, университетнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, рақобатбардош кадрларни тайёрлаш ва таълим сифатини юқори даражада сақлаб туриш мақсадида кечки, сиртқи ва масофавий таълим шакллари йўлга қўйилмаган, шу сабабли университетнинг молиявий барқарорлигининг катта қисми кундузги таълим шакли тўлов-контракт ҳисобидан амалга оширилмоқда.