ЎЗБЕКИСТОН

Жарқўрғонда оилалар яраштирилди

Алимент ундириш билан боғлиқ ижро ишлари бўйича ишсиз, ёрдамга муҳтож, оғир аҳволга тушиб қолган алимент тўловчи қарздорларнинг манзилли рўйхати шакллантирилди. Туман ҳокимлиги, прокуратура, бандлик ва бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда тумандаги 2-сектор биносида қарздор алимент тўловчиларнинг доимий бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Мазқур меҳнат ярмаркада тумандаги 8 та корхона ва ташкилотлар ўзларидаги 187 та бўш иш ўринлари билан қатнашди.

Ушбу бўлиб ўтган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида ишсиз юрган 11 нафар алимент тўловчилар ўзларига мақул бўлган ишга жойлашиш истагини билдирди ва шу жойнинг ўзида доимий иш жойларига жойлашиш учун йўлланмалар берилиб меъёрий хужжатлар расмийлаштирилди.

Шунингдек, тадбир давомида Бюро ходимларининг ташаббуси ва кенг жамоатчиликнинг аралуши билан 2 та оилани ўзаро яраштирилишига эришилди.

Ҳусусан, туманда яшовчи Мухиддин Жумаев турмуш ўртоғи билан ўзаро келишмовчиликлари сабабли ажрим ёқасига келиб қолган эди. Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманларо судининг 2011 йил сентябрь ойидаги суд буйруғига асосан вояга етмаган 1 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундирилиши белгиланиб, мажбурий ижрога қаратилган. Соҳа ходимларининг эътибори, Нуронийларнинг панд насихати билан оила вакилларига ярашиш таклифи берилди. Бир сўз билан айтганда оила яраштирилиб, фарзанд ота-онаси бағрида улғаядиган бўлди.

Сухроб Қурбонов,

Бюронинг Жарқўрғон туман бўлими бошлиғи.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan