ЎЗБЕКИСТОН

Олтинсойда кредит қарздорлиги учун “CAPTIVA” хатловга олинди

Давлатдан имтиёзли кредит олиш ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш унчалик муаммо эмас, аксинча, турли хил баҳоналар билан имтиёзли кредит олиб, уни ўз вақтида қайтариш борасида муаммога дуч келинаётгани ҳам айни ҳақиқатдир.

Олтинсой туманида фаолият юритиб келаётган фермер хўжаликларидан бири имтиёзли шартлар асосида олинган кредит маблағларини мақсадли сарфламасдан банк олдидаги мажбуриятларини унутиб қўйди. Мазкур масала фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судида атрофлича кўриб чиқилиб, 153 миллион сўм муддати ўтган кредит қарздорлигини ундириш белгиланди. Мажбурий ижро бюроси Олтинсой туман томонидан ижро ҳаракатларига киришилиб, фермер хўжалигига тегишли бўлган  “Captiva” русумли автомашина хатловга олинди. Белгиланган ихтиёрий муддат ичида қарздорлик тўлаб берилмаган тақдирда, автомашина онлайн аукцион савдолари орқали реализация қилиниши ҳақида Фермер хўжалиги раҳбари расман огоҳлантирилди.

Аслида билдирилган ишончни ўз вақтида оқлаш ҳам жасоратдир.

Олим Холмўминов,

Бюронинг Олтинсой туман бўлими бошлиғи.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan